Неймар учун Жаҳон чемпионати якунланди
Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар Жаҳон чемпионатининг қолган ўйинларида терма жамоасига ёрдам бера олмайди.
Колумбияга қарши ўйинда унинг умуртқа поғонаси қаттиқ шикастланган. Колумбия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Хуан Суньиганинг тиззаси билан зарба бериши натижасида Неймар қаттиқ жароҳатланди.
“Неймарга қарши ишлатган қўполлиги учун Суньига ҳакам томонидан жазоланмагани ҳайратланарли. Бундан оддийроқ вазият учун Тиагу Силва сариқ карточка олди.
Ҳозир Неймар касалхонада, унинг қовурғаси оғрияпти. У йиғлаяпти”, - дейди Сколари.