Феликс Магат: Неймарни «Фулхэм»га текинга ҳам олмаган бўлардим
"Фулхэм" бош мураббийи Феликс Магат Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймарни танқид қилиб ўтди.
"Менга жамоавий футбол намойиш қиладиган ўйинчилар ёқади. Неймарга ўхшаганлар эса фақат индивидуал кўрсаткичларни ўйлайдилар.
Билмадим. Мен уни текинга беришса ҳам олмаган бўлардим. Аммо у Бразилия билан биргаликда жаҳон чемпионатида ғолиб чиқса, ўйлаб кўришим мумкин", - дейди Магат.