Бельгия мағлуб этилди, Аргентина ярим финалда!
ЖЧ-2014 чорак финалидан ўрин олган Аргентина – Белгия учрашуви ўз ниҳоясига етди. Муросасиз кечган баҳсда Европа қитъаси вакиллари мағлубиятга учрашди.
Учрашувнинг 8 дақиқасидаёқ аргентиналиклар ҳисобни очишди. Игуаин Компанининг қайтарган тўпини эгаллаб олди ва тўпга ҳавода зарба йўллади, 1:0.
Мазкур голдан сўнг негадур аргентиналиклар ўйинни чўзиш ва бельгияликларнинг шаштини тушириш билан банд бўлишди. Ди Мариянинг жароҳат олиб майдонни тарк этгани биринчи бўлимдаги энг муҳим воқеалардан бири бўлди.
Иккинчи бўлимда Бельгия керакли ўзгартиришлар қилганига қарамасдан, жамоа рақиб жарима майдонига тўпни қанотдан ташлашдан бошқа нарсани уддалай олмади.
Шу тариқа Аргентина кичик ҳисобда Бельгияни мағлуб этди ва ЖЧ-2014 ярим финалига йўл олди. Уларга Голландия ҳамда Коста-Рика баҳси ғолиби финал учун курашда рақиблик қилади.
ЖЧ-2014
1/4 финал босқичи
Аргентина – Бельгия 1:0 (1:0)
Гол: 1:0 – 8 Игуаин.
Аргентина – Ромеро, Сабалета, Гарай, Демичелис, Басанта, Маскерано, Биглия, Ди Мария (Энцо Перес, 33), Лавесси (Паласио, 71), Месси, Игуаин (Гаго, 81).
Бельгия – Куртуа, Алдервейрелд, ван Бейтен, Компани, Вертонген, Феллайни, Витцель, Миральяс (Мертенс, 60), де Брюйне, Э. Азар (Шадли, 75), Ориги (Лукаку, 59).
Огоҳлантиришлар: Э. Азар (53), Алдервейрелд (68), Биглия (75).