Неймар: Мен майдонда шоу кўрсатишни истамайман
Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар замонавий футболда прагматик ҳаракат қилиш зарурлигини айтиб ўтди. Ҳужумчи Жаҳон чемпионатида шоу кўрсатишни истамаслигини, ғалаба қозониш ниятида эканини айтиб ўтди.
“Мен майдонда шоу кўрсатишни истамайман. Бу ҳақида умуман ўйлаётганим йўқ. Терма жамоа кўнгилхушлик қиладиган жой эмас. Биз мусобақада ғолиб чиқмоқчимиз. Футболда ҳамиша 4:0 ёки 5:0 ҳисобида ғалаба қозонишнинг иложиси йўқ. Ҳозирда футболда рақиблар даражаси тенглашиб қолган. Ким майдонда кўп ҳаракат қилса, ўша ғалаба қозонади”, - дейди Неймар.