Висенте Дель Боске: Неймарнинг дриблинги Роналдуникидан яхшироқ
Испания терма жамоаси бош мураббийи Висенте Дель Боске Неймарни Роналду билан солиштириб ўтди.
“Ҳозирда Неймар каби дриблингга эга футболчини топиш қийин. У оёқлари билан жуда яхши ишлайди. Жамоа ёпиқ ҳимояни ёриб ўта олмаётган бўлса, Неймар уни ёриб ўтишга ҳамда ўйин тақдирини ҳал қилишга қодир.
Неймар ҳар икки оёғида яхши ўйнайди, голни яхши ҳис қилади. Неймарнинг дриблингги Роналдуникидан яхшироқ. Бунинг устига, Неймар Роналдуга қараганда ижодкорроқ футболчи. Криштианунинг атрофини ёпиб қўйсангиз, футболчидан ўтишга қийналади. Унга кенг жой керак. Неймар бўлса кичик ҳудудда ҳам ўйнай олади”, - дейди Дель Боске.