Лионель Месси: Испания терма жамоаси ҳали яна-да кучлироқ бўлиб қайтади
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Испания терма жамоаси ўз савиясига қайтишига шубҳа қилмаслигини айтиб ўтди.
"Испания эрта мусобақадан чиқиб кетди? Улар кучли гуруҳга тушган эдилар. Испания терма жамоасида кучли футболчилар жуда кўп ва улар ҳали янада кучлироқ бўлиб қайтадилар.
Мен "Барселона"даги жамоадошларим Хави, Иньеста ва Пикедан жаҳон чемпиони бўлиш қандай эканини сўрадим. Аммо буни сўз билан ифодалаб бериш жуда қийин", - дейди Месси.