Новые фильмы на портале

0ком.
Автор:
ASADULLOH
Просмотров:
675
Загрузок:
0 раз (а)
Дата:
31.03.2014
Теги:
Kumushbibi timsoli

Kumushbibi timsoli

    Kumushbibi timsoli Скачать торрент
     

    Ўзбекистон халқ артисти Гулчеҳра Жамилова билан суҳбат

    — Гулчеҳра опа, халқимиз сизни бугун ҳам Кумуш сифатида ардоқлайди. Ўзингиз қандай фикрдасиз — Кумушмисиз, Манзурами ё Пари момо?

    — Ҳар битта рол учиб ўтган юлдузга ё алоҳида очилган гулга ўхшайди. Ҳар бири кўнгилга яқин, хотираси тотли. Томошабинлар Кумуш ҳақида кўп сўрашади, бироқ бу ҳақда ўзлари мендан кўп нарса билишади. «Ўткан кунлар»ни суратга олиш жараёнида Раззоқ Ҳамроев, Аббос Бакиров, Марям Ёқубова, Ҳамза Умаров каби устоз санъаткорларнинг мактабида озгина бўлса-да таълим олдим. Бу мен учун ҳар қандай ролдан азиз. Улар бирор нарса ўргатмоқчи бўлса, ҳеч қачон изза қилмай айтарди ва буни тўғри қабул қилардик. Бугун эса худди шундай ҳолат юз берса, бунга айрим ёш актёрларнинг кескин акс таъсирини кўрсам, дилим оғрийди.

    Энди Манзура ё Пари момога келсак, уларнинг қадрини Кумушдан паст қўя олмайман. Бунга ҳаққим йўқ. Манзура образ сифатида фақат Асадбекни яхлитлаштиришга хизмат қилган. Пари момодаги мистика, туш ва ўнг бутунлиги халқимизнинг қадим қарашларига уйғун.

    — Бу саволни «Ҳаёт — театр, биз эса актёрлармиз» иборасини қандай изоҳлашингиз нуқтаи назаридан берган эдим...

    — Дарҳақиқат, ҳаёт — катта театр. Айниқса, бугун. Рост ё ёлғон нима, чин ёки рўё қайси, режиссёр, актёр ёхуд суфлёр ким — фарқлаш қийин бўлиб боряпти. Уйда, ишхонада, кўчада бошқа-бошқа ниқоблар.  Ўзидан бир даража баланд ё паст лавозимли одамларнинг олдида — ўзга қиёфада турланишу тусланишлар. Вазият талаб қилса, оддий сом­сапазнинг олдида ҳар қандай актёр ип эшолмай қолади.

    — Бу фазилатми ё иллат?

    — Менимча, зарурат. Чунки ҳаётнинг ўзи бир хилликни, қотиб қолишни, тўхтамни ёқтирмайди. Бироқ бу кўникмага айланиб қолса — хатарли. Бундайларга халқимиз бир нисбат беради — артистлик. Аммо бунинг санъатга алоқаси йўқ.

    — Артистликнинг характерга ўрнашиб қолиши, ҳаётга кўчиши қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?

    — Тийиқсизликка олиб келади. Масалан, яқинда автобусда бир ўспириннинг қилиғидан дилим оғриди. Ёнида мен каби анча одам тик оёқда. Болапақир эса кўзга тик қарайди — парвойи палак. Ҳатто, кўча кўрмагандай деразага қараб олгани ё ўзини ухлаётганга солгани ҳам йўқ. Юз-кўзи қилт этмайди. Шу ўспирин ўн йилдан сўнг ким бўлади? Наҳотки, ўзидан уялмайди, ўзини ҳурмат қилмайди?!  Шу каби саволлар мени анчадан бери ўйлантиради.

    — Санъат — тафаккурга таъм берадиган қувват. Халқимизда эса «Гўшт айниса тузлаймиз, туз ачиса нима қиламиз», деган гап ҳам бор...

    — Нима демоқчи эканингизни тушундим. Санъаткор одамлардан илгарироқ юриши, уларни ҳар томонлама юксакликка етаклаши керак. Санъатдаги таназзул жамиятга ҳам кўчиши мумкин ёки аксинча. Ҳар қандай асарда маъно ва маънавий мақсад бирламчи бўлиши керак. Чумчуқни ҳам қассоб сўймаса, гўштини ҳалоллаб ололмайди. Бугун қатор ўзбек кинофильмлари дунё экранларига чиқмоқда, халқаро совринларни олмоқда. Бироқ бу соҳага ўз касбининг усталаридан кўра ҳавасманд ё шуни даромад манбаига айлантирмоқчи бўлган кимсалар ҳам аралашиб қолаётгани бор гап. Уларнинг хом-хатала фильмлари катта экранларга кўчмоқда. Кўпида янги фикр, янги тасаввур йўқ. Образлар ўхшаш, сюжетлар сийқа, кадрлар эгизакдай гап. Образ одамларга нимадир берса, уни, албатта, ижро этаман. Тоғора-ноғора-ю қуда-анда, қайнона-келин можароси асосига қурилган сюжетлар менга тўғри келмайди. Мен учун санъатнинг ўзаги, «туз»и — ахлоқ, янги фикр. Ўша гапда айтилгандай, агар тузнинг ҳам таъми бузилса, шуб­ҳасиз, фожиа бўлади. Бунга йўл қўйиш ўзимизга лоқайдликдир.

    Нафақат ўзбек, умуман, аёл саҳнада ҳар томонлама ўрнак бўлиши керак. Бу — иффат, ҳаё, ор-номус масаласи. Агар санъаткор аёл ўз либоси, гап-сўзи, ўзини тутиши ё ҳаёти билан ўрнак бўлолмаса, унинг санъати ҳам қадр­сиздир.

    — Бир эпизодда Кумушнинг сочи аж­набийча услубда ўрилгани учун турмакни ўзгартирган экансиз. Назаримда, Кумушнинг сочи қандай ўрилгани билан у барибир ўзбек бўлиб қолаверарди...

    — Чунки Кумушнинг қалби ўзбекча эди. Бу унинг нигоҳида акс этганди. Ҳар бир сўзида, гапириш оҳангида, юриш-туришида, офтобадан сув қуйиб беришигача ўзбекча эди.

    — Бугун кино ва театр санъатимизда ечимини кутаётган энг муҳим масала нима, деб ўйлайсиз?

    — Шу пайтгача яхши асар йўқ, деб жаврадик. Энди ўйласам, бу кўпроқ баҳонага ўхшайди. Чунки юқори савияли асар Софоклу Шекспир даврида ҳам муаммо бўлган-ку. Санъатнинг вазифаси битта — инсон қалбини борича кўрсатиш. Бунга эришиш эса тенг савияли драматург, режиссёр ва актёрлар жамоасининг шаклланишига боғлиқ. Бу масалада мени энг хавотирга соладигани — томошабиннинг дидсизлиги, нима тақдим этилса, индамай қабул қилиши. Комедия де­йилган кўп «асар»ларни кўриб, ўйлайман — шу бачкана томошанинг нимаси кулгили? Қандай юки бор? Ҳар бир асар — миллатнинг, халқнинг юзи эканини унутмаслик керак.

    — Замон қаҳрамони, сизнинг­ча, қандай одам бўлиши керак?

    — Замон қаҳрамони сўзи билан эмас, иши билан белгиланади. Қаҳрамонлик — ўз шахсий манфаатини ўзгаларга наф келтиришга бўйсундириш, ўзгалар учун яшаш, жавонмардлик. Бу оддий нарсалардан бошланади.

    Чинакам қаҳрамон ҳеч қачон ўзининг, виждонининг олдида мағлубиятга учрамайди. Нафсига енгилган одамдан қаҳрамон чиқмайди.

    — Дилингизда қолиб кетган образ борми?

    — Бор: ишни ва рўзғорни эплаган аёл образи. Яна, қанийди, актриса роли бўлса, ўйнардим.

    — «Сукунат» фильми-чи?..

    —  Йўқ. «Сукунат»даги талқин менга маъқул бўлмади. Чунки актриса унақа аёл эмас. Айниқса, уйда, рўзғорда. Ахир актриса дегани, албатта, эрининг кўзига чўп суқадиган аёл дегани эмас-ку!

    — Негадир, доим чиройли акт­рисаларнинг эрига қийин бўлса керак, деб ўйлайман. Актриса санъат ва оилани баравар эплаши учун нима қилиши керак?

    — Бу фақат санъатга эмас, ҳар бир соҳадаги аёлга тааллуқли. Ўзаро ишонч бўлмаса, оиланинг пароканда бўлишига ғийбат ё фисқ-фасод ҳам шарт эмас.

    — Оила мустаҳкамлиги нималарга боғлиқ?

    — Бу эр-хотиннинг бир-бирига ҳар томонлама мослиги, тенглигига боғлиқ. Бир-бирини асраб-авайлаган жуфтликлар умрининг сўнггига қадар бирга йўл боса олади. Оилада, айниқса, отанинг ўрни бўлакча. Оталик ўрни, масъулияти, ташвиши бор. Буни пулга сотиб ё буюртма билан олиб бўлмайди. Ҳар бири инсоннинг ўзига, қандай тарбия олганига боғлиқ. Агар ҳар ким оилада ўз ўрнини билса ва ўз вазифасини эплаб бажарса, ҳар қандай муаммога ечим топиш мумкин. Ҳар бир масала оилада ечилса, бу маҳаллага, туманга, мамлакатга татийдиган хотиржамлик, оила мустаҳкамлиги бўлади. 

     

    Умид ҒАФУРОВ суҳбатлашди.

    «Оила даврасида» газетасининг мухбири
     

    Советуем к просмотру

      ДОБАВЛЕНИЕ КОММЕНТАРИЯ

      Имя *:
      Email:
      Подписка:1
      Код *:

      Новости проэкта

      Реклама на сайте

      Информация о сайте

         Добро пожаловать н открытый торрент портал Games-Plus.3dn.Ru ! На нашем портале вы можете скачать: Фильмы, Игры для PC, PSP, XBOX, Порограммы, музыку, Обои для рабочего стола, Темы для Windows, книги - журналы и многое другое...    Мы создали уникальный функционал для удобства пользования: небольшой чат, статистику, отбор фильмов по качеству, а игр по жанрам, все наши торренты разложены, как книжки по полочкам, а наших пользователей мы научили вести себя на страницах ресурса согласно опубликованным правилам. И это далеко не всё, что нам удалось сделать за время работы сайта.

      Статистика Портала

      Онлайн всего: 1
      Гостей: 1
      Пользователей: 0