Игуаин: Ди Мариянинг голи мени инфаркт қилаёзди
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Гонсало Игуаин Швейцарияга қарши учрашувда Анхель Ди Мариянинг урган голидан шу қадар хурсанд бўлганки, инфаркт бўлишига сал қолган экан.
– Ди Мария гол урган пайтда мен бир муддат ўзимни йўқотиб қўйдим, инфаркт бўлишимга сал қолди. Бу голдан шу қадар хурсанд бўлдимки, буни таърифлашга тил ожиз. Аргентина терма жамоаси ғалабага лойиқ ўйин кўрсатди. Энди биз кераклича дам олиб навбатдаги ўйинга тайёргарлик кўришимиз керак, - дейди Игуаин.