Франция Нигерияни мағлуб этди ва чорак финалга чиқди
ЖЧ-2014 нимчорак финали доирасидаги Франция – Нигерия учрашуви ўз ниҳоясига етди ва унда Европа қитъаси вакиллари келаси босқич масаласини ҳал қилишди.
Учрашув биринчи бўлими ҳавфли вазиятларга бой бўлмади. Жамоалар эхтиёткорлик билан ҳаракат қилишди ва рақиб ўйинини ўрганиш учун кўп вақт сарфлашди.
Шу сабаб биринчи бўлимда томонлар гол кирта олишмади, бироқ Нигериянинг ҳужумлари сони кўпроқ ва сифати юқорироқ эди.
Иккинчи бўлимдан францияликлар ўйин тизгинини ўз қўлларига олишди ва кўплаб ҳавфли ҳужумлар ташкил этишди.
Вальбуэнанинг ажойиб ўйини якунда гол келтирди. Айнан паст бўйли ярим ҳимоячининг бурчакдан ташлаб берган тўпини Поль Погба боши билан дарвоза томонга йўллаб қўйди, 1:0.
Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда яна Вальбуэна Бензема билан бурчакдан тўпни ўйинга киритишди, ярим ҳимоячининг жарима майдонга ташлаб берган тўпини Йобо ўз дарвозасига киритб юборди, 2:0.
Шу тариқа, Франция ЖЧ-2014 мусобақалари чорак финалига йўл олди, мазкур босқичда уларга Германия – Жазоир учрашуви ғолиби рақиб бўлади.
ЖЧ-2014
1/8 финал босқичи
Франция – Нигерия 2:0 (0:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 79 Погба, 2:0 – 90, автогол Йобо.
Франция – Льорис, Дебюши, Варан, Косьельни, Эвра, Кабай, Погба, Матюиди, Вальбуэна (Сиссоко, 90), Жиру (Гризманн, 62), Бензема.
Нигерия – Эньема, Эмброуз, Омеруо, Йобо, Ошанива, Онази (Габриэль, 59), Оби Микел, Одемвинги, Мозес (Нвофор, 89), Муса, Эменике.
Огоҳлантиришлар: Матюиди (54).