ЖЧ-2014нинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар 11 июлда эълон қилинади
Жаҳон чемпионати техник қўмитаси мусобақанинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар рўйхатини 11 июлда маълум қилади.
Бу борада учта номинация бўлиши кўзда тутилган: энг яхши дарвозабон, энг яхши ёш ўйинчи ва энг яхши футболчи.
Ғолиблар номи 13 июлда бўлиб ўтадиган финал баҳсидан сўнг дарҳол маълум қилинади.