Хитойлик ЖЧ-2014 ишқибози уйқусизлик туфайли вафот этди
Хитойнинг Сучжоу шаҳарчасида истиқомат қилувчи 25 ёшли ЖЧ-2014 ишқибози бир неча кун тўхтовсиз равишда тўғридан тўғри олиб кўрсатилган футбол ўйинларини кўрганлиги сабабли оламдан кўз юмди. Унинг жасади телевизор қаршисидан топилган, дея хабар беради 24 СМИ сайти.
Марҳум футбол ишқибозини тиббий кўрикдан ўтказишганида у уйқу етишмовчилиги сабабли вафот этганини айтишган.
Хитойда Жаҳон чемпионатининг тўғридан-тўғри узатилиш вақти кечки соатларга тўғри келади, шу сабабли ишқибозлар севимли ўйинларини кечки соатларда, ухламасдан кўришга мажбур.